Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Хамес: “Реал" қўйиб юборишни истамади, Англияга йўл олсам яхши бўларди"

Хамес: “Реал" қўйиб юборишни истамади, Англияга йўл олсам яхши бўларди"

Автор: admin

“Реал” футболчиси Хамес Родригес келажакдаги режалари ҳақида гапирди.
“Ўзимни бахтли ҳис қиладиган ва мени қадрлашадиган эрга бориб ўйнашни хоҳлайман. Бу Италия, Испания, Англия бўлиши мумкин. Бу ҳали ҳам жавобсиз савол. А Серия ва АПЛдан ташқари, кўплаб яхши лигаларда ҳаракат қилди. Англияга йўл олсам яхши бўларди, чунки бу энг зўр чемпионат.
Бу йил бошқа жамоага ўтмоқчи эдим, аммо “Реал” қўйиб юбормади ва қолишга мажбур бўлдим. Кўпроқ ўйнашим мумкин бўлга клубга ўтишни истардим, чунки жорий мавсум ўзимни кўрсатиш учун кўп имкониятга эга бўлмаслигимни сезгандим”, дейди колумбиялик.
29 ёшли ярим ҳимоячининг мадридликлар билан амалдаги келишуви 2021 йилнинг ёзигача тузилган. Ҳужумкор ўйинчининг трансфер қиймати 32 млн эврога баҳоланмоқда. У Ла Лиганинг якунланган мавсумида 8 ўйинга қатнашиб, 1 тадан гол ва пасни ўз ҳисобига ёздирган эди.
90   
Добавить комментарий
Ваше имя: *