Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » «Арсенал» «Лилл» ҳимоячиси учун 25 млн евро таклиф қилди

«Арсенал» «Лилл» ҳимоячиси учун 25 млн евро таклиф қилди

Автор: admin

«Лилл» ҳимоячиси Габриел Магаляес Европанинг бир қанча клублари эътиборида бўлиб турибди.
«Наполи» Габриелни жамоани тарк этиши эҳтимоли бўлган ҳимоячи Калиду Кулибали ўрнига сотиб олмоқчи. Неаполликлар бразилиялик учун бонуслар билан 25 млн евро таклиф қилишди.
Журналист Николо Скиранинг ёзишича, 22 ёшли футболчига «Арсенал» ҳам даъвогарлик қилмоқда. «Тўпчилар» Габриелга 25 млн евро таклиф қилишган. Бу қиймат бонуслар ҳисобига 28 млн еврога етиши мумкин.
Шунингдек, ҳимоячга «ПСЖ», «МЮ» ва «Эвертон» ҳам қизиқмоқда.
Габриел ўтган мавсумда Лига 1да 24та ўйинда майдонга тушиб, 1та тўп киритган.
99   
Добавить комментарий
Ваше имя: *