Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Лемпард ва Моурино рақиб сардорини талашмоқда

Лемпард ва Моурино рақиб сардорини талашмоқда

Автор: admin

У Англия терма жамоасида ҳам ўйнайди
“Челси” ва “Тоттенхем” ёзги трансферлар вақтида “Брайтон” сардори Люис Данкни ўз сафига қўшиб олишга ҳаракат қилади.
Бу рақобатда Френк Лемпард жамоаси устунлик қилмоқда. Чунки марказий ҳимоячининг ўзи Моуринонинг клубидан қудратлироқ бўлган “Челси”да тўп суришни истамоқда.
“Брайтон” ўз этакчиси 40 миллион фунтга қўйиб юборишга тайёрлигини билдирди.
Данк аслида “Уимблдон” клуби тарбияланувчиси ҳисобланади. “Брайтон”да 2010 йилдан бери ўйнамоқда. Жамоа премер-лигага чиққанидан буён жами 114 та ўйин ўтказди. Данк ана шу учрашувларнинг 111 тасида майдонга тушди.
Тажрибали ҳимоячи икки йил муқаддам Англия терма жамоаси сафида дебютини ўтказишга ҳам улгурган.
112   
Добавить комментарий
Ваше имя: *