Goal24.uz » Европа жамоалари » Суарес собиқ жамоасига қайтиши кутилмоқда

Суарес собиқ жамоасига қайтиши кутилмоқда

Автор: admin

“Барселона” форварди Луис Суарес Нидерландияга йўл олиши мумкин.
Журналист Родри Васкеснинг хабар беришича, “Аякс” яқин орада уругвайлик ҳужумчи борасида каталонияликларга таклиф юборади. Амстердамликлар техник директори Марк Овермарс жамоада яна Суаресни кўришни хоҳламоқда.
Эслатиб ўтамиз, 33 ёшли ҳужумчи 2006-2007 йиллар давомида “Гронинген” шарафини ҳимоя этган. Шундан сўнг, у 3,5 мавсум давомида “Аякс”да ўйнади ва кейин “Ливерпул” билан шартнома имзолаган эди.
Луис Ла Лиганинг ўтган мавсумида 28 ўйинда қатнашиб, 16+8 натижа кўрсатди.
112   
Добавить комментарий
Ваше имя: *