Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » «Барса» футболчилари бош мураббийлик учун фақат бир номзод тарафдори

«Барса» футболчилари бош мураббийлик учун фақат бир номзод тарафдори

Автор: admin

«Барселона» футболчилари клубнинг янги бош мураббийи сифатида ҳозирда Қатарнинг «Ас-Садд» клубини бошқараётган Хавини кўришмоқда. Бу ҳақда АС хабар бермоқда.
Жамоа етакчилари коллективни бирлаштира оладиган ягона мутахассис дея Хавига ишонишмоқда. Уларнинг фикрича, фақатгина Хави жамоа ўйинини кучайтира олиш қобилиятига эга.
Аввалроқ, «Барселона» раҳбарияти ЕЧЛ чоракфиналида «Бавария»дан учралган йирик мағлубиятдан кейин (2:8) бош мураббий Кике Сетенни истеъфога чиқармоқчилиги, унинг ўрнига янги бош мураббий сифатида Маурисио Почеттино, Роналд Куман ва Хавининг номзоди асосий даъвогарлар рўйхатида эканлиги айтилганди.
Эслатиб ўтамиз, январ ойида Эрнесто Валверде истеъфога чиқарилгач, Хави «Барселона» раҳбариятининг таклифига рад жавобини бериб, «Каталонияга қайтишнинг мавриди эмаслиги» ҳақида гапирганди.
130   
Добавить комментарий
Ваше имя: *