Goal24.uz » Yevropa ligasi » Европа лигаси. «Севиля» «МЮ» устидан иродали ғалабага эришиб, дастлабки финалчига айланди

Европа лигаси. «Севиля» «МЮ» устидан иродали ғалабага эришиб, дастлабки финалчига айланди

Автор: admin

«Севиля» ва «Манчестер Юнайтед» ўртасидаги ўйин билан Европа лигасида дастлабки финалчи аниқланди. 
Қизиқарли кечган баҳснинг 9-дақиқасида Решфордга нисбатан ишлатилган қўполлик учун белгиланган пеналтидан Бруно Фернандеш унумли фойдаланди – 0:1.
26-дақиқада эса Хулен Лопетеги мураббийлигидаги андалусияликлар қарши ҳужумда мувозанатни тиклашди. Регилоннинг чап қанотдан узатган тўпини Сусо Де Хеанинг яқин бурчагидан дарвозага жойлаб қўйди – 1:1.
Учрашувнинг иккинчи бўлимини Сулшер шогирдлари катта устунлик билан бошлаган бўлишса-да, «Юнайтед» ҳужумда қатор имкониятларни кўкка совурди.
Ўйин якуни сари захирадаги футболчилар эвазига кучайган испанларнинг қарши ҳужумлари хавфли кўриниш ола бошлади. 78-дақиқага келиб инглизлар жазоланишди. Захирадан майдонга тушган де Ёнг ўз голи билан «Севиля»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди – 2:1.
Ўтказиб юборилган голдан кейингина захира ўриндиғидаги футболчилар хизматидан фойдаланишга мажбур бўлган Сулшер жамоасининг ўйинида ўзгариш қила олмади ва якунда «Севиля» финалга чиқди, «МЮ» эса аламли тарзда еврокубокларни тарк этди. 
16 август. Европа лигаси. Яримфинал
Севиля Испания – Манчестер Юнайтед Англия 2:1
Голлар: 0:1 – 9, пеналти Бруну Фернандеш, 1:1 – 26 Сусо, 2:1 – 78 де Ёнг.
Севиля – Буну, Навас, Кунде, Регилон, Диего Карлос, Фернандо, Жордан, Сусо (Васкес, 75), Банега, Окампос (Мунир, 56), Эн-Несири (де Ёнг, 56).
Манчестер Юнайтед – Де Хеа, Уилямс (Фосу-Менса, 87), Магуайр, Линделеф, Уан-Биссака (Мата, 87), Погба, Фред, Бруну Фернандеш, Марсял, Гринвуд (Игало, 90), Решфорд (Жеймс, 87).
Огоҳлантириш: Уилямс (17), Диего Карлос (21), Решфорд (66), Мунир (86).
93   
Добавить комментарий
Ваше имя: *