Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » ОАВ: Месси октябргача «Барселона»дан кетади

ОАВ: Месси октябргача «Барселона»дан кетади

Автор: admin

«Барселона» етакчиси Лионел Месси «Барселона»дан кетиши мумкинлиги ҳақида яна миш-мишлар пайдо бўлди. Бразилиянинг Эспорте Интеративо нашри журналисти Марсело Бехлернинг айтишича, Месси Каталония клубидан кетмоқчи. Журналист бу борада «Ноу Камп» олдидан репортаж тайёрлаган.
Бехлерга кўра, Месси клубдагиларга 2021 йилда шартномаси тугашини кутмай шу йилнинг ўзида «Барселона»дан кетишини айтган. Клубда ишлайдиган одамлардан бирининг журналистга маълум қилишича, Месси ҳеч қачон ҳозиргидай тушкун кайфиятда бўлмаган. Унинг клубдаги бошқарувдан ҳафсаласи пир бўлган.
Испан нашрларида иддао қилинишича, айнан Бехлер Неймар «ПСЖ»га ўтиши ҳақида биринчи бўлиб хабар берган. Бу журналист Барселонада яшайди ва ишлайди. Олдинроқ Мессининг отаси Миланда уй сотиб олгани ва «Интер» Мессини ўз сафига қўшиб олмоқчи экани ҳақида хабарлар пайдо бўлганди.
Испаниянинг Мундо Депортиво нашри бу борада «Барселона» билан боғланган ва клуб Мессининг кетиши ҳақидаги хабарларни рад этган. Маълумот учун, Европада трансфер ойнаси 5 октябргача давом этади.
111   
Добавить комментарий
Ваше имя: *