Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Бартомеу: «Сетен истеъфога чиқарилди»

Бартомеу: «Сетен истеъфога чиқарилди»

Автор: admin

«Барселона» бош мураббийи Кике Сетен истеъфога чиқарилди. Бу ҳақда клуб президенти Хосеп Бартомеу «Тиемпо де Жуего» нашрига маълум қилган.
«Сетен истеъфога чиқарилди», деган Бартомеу қисқа қилиб.
Маълум бўлишича, «Барселона» бу борада эртага расман эълон қилади. 61 ёшли Сетен январдан буён «Барселона»ни бошқариб келаётганди. У Каталония клуби мураббийлигига «Бетис»дан келганди.
Эртага Сетен билан бирга клубнинг спорт директори Эрик Абидалнинг ҳам истеъфоси эълон қилиниши кутилмоқда. «Барселона» бош мураббийлигига асосий номзод сифатида Маурисио Почеттино қаралмоқда. Клуб у билан 1+1 кўринишида шартнома имзолаши айтилган.
Шунингдек, Роналд Куман, Массимилиано Аллегри ва Тери Анри ҳам «Барселона» бош мураббийи бўлиши мумкин.
94   
Добавить комментарий
Ваше имя: *