Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » «Барселона» Месси шу ёзда клубдан кетмоқчилиги ҳақидаги хабарларни рад этди

«Барселона» Месси шу ёзда клубдан кетмоқчилиги ҳақидаги хабарларни рад этди

Автор: admin

«Барселона» раҳбарияти клуб форварди Лионел Мессидан каталонлар клубини тарк этиш ҳақида сўров олмаган. Бу ҳақда Мундо Депортиво нашри хабар тарқатмоқда.
Аввалроқ Эспорте Интеративо журналисти Марсело Бехлер 33 ёшли аргентиналик раҳбарият фаолиятидан норози бўлиб, шу ёздаёқ клубни тарк этмоқчи бўлаётгани ҳақида хабар берганди. Чемпионлар лигаси чорак финалида «Бавария»дан қабул қилиб олинган 2:8 ҳисобидаги мағлубият сўнгги томчи бўлгани айтилганди.
Мундо Депортиво маълумотига кўра, Месси каталонияликлар клубидан кетиш бўйича раҳбариятга ҳеч қандай мурожаат қилмаган.
2019/20 йилги мавсумда Месси барча турнирлар доирасида 44 ўйинда майдонга тушиб, 31 гол урди ва 24 голли узатмага муаллифлик қилди.
Айни вақтда унга «Манчестер Сити» ва «Интер» каби клублардан қизиқишлар мавжуд.
92   
Добавить комментарий
Ваше имя: *