Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » Роналду Пирло билан «Ювентус»даги келажагини муҳокама қилди

Роналду Пирло билан «Ювентус»даги келажагини муҳокама қилди

Автор: admin

«Ювентус» ҳужумчиси Криштиану Роналду Италия клубида ўйнашни давом эттиришга қарор қилди.
Португалиялик жамоанинг янги бош мураббийи Андреа Пирлога қўнғироқ қилиб, 41 ёшли мутахассис билан клубдаги келажагини муҳокама қилди. Мураббий Роналдуни «Ювентус»нинг асосий ўйинчиси эканлигига ишонтирди. Клуб уни сотмоқчи эмас.
35 ёшли футболчи жамоа уни сотиши мумкинлиги борасидаги миш-мишларга ортиқ қулоқ солмайди. Роналдуга Пирлонинг бош мураббий этиб тайинлангани маъқул бўлди.
Аввалроқ ВВС журналисти Гилем Балаге «Ювентус» Роналдудан унинг юқори маоши туфайли қутулмоқчи эканлиги, ҳужумчини барча гранд клубларга, шу жумладан, «Барселона»га ҳам таклиф қилинганини хабар қилганди.
123   
Добавить комментарий
Ваше имя: *