Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Манба: «Барселона» Куман билан 2 йиллик шартнома имзолайди

Манба: «Барселона» Куман билан 2 йиллик шартнома имзолайди

Автор: admin

Нидерландия миллий жамоаси бош мураббийи Роналд Куман яқин орада «Барселона» бош мураббий этиб тайинланади, деб ёзади Мундо Депортиво.
Манбага кўра, 57 ёшли мутахассис «кўк-анорранглилар» билан 2 йиллик шартнома имзолайди. Музокаралар якуний босқичда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ «Барселона» президенти Хосеп Бартомеу жамоа бош мураббийи Кике Сетеннинг истеъфога чиқарилганини эълон қилганди.
Маълумот учун, Куманнинг Нидерландия футбол иттифоқи билан тузган шартномасида, агар у «Барселона»дан таклиф олса, Евро-2020дан сўнг лавозимини тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги банд бор. Собиқ ҳимоячи 1989-1995 йиллар оралиғида каталонияликлар таркибида ўйнаган.
100   
Добавить комментарий
Ваше имя: *