Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Бартомеу Неймарни «Барса»га қайтариш бўйича яна ишга киришди

Бартомеу Неймарни «Барса»га қайтариш бўйича яна ишга киришди

Автор: admin

"Диарио Спорт" тарқатган хабарга кўра, клуб президенти Жозеп Бартомеу трансфер режаларини ўзгартиришга қарор қилди. У жамоанинг кайфияти ва ўйинини ўзгартириш учун жиддий ишларга қўл урмоқчи.

Бир ой илгари «Барселона» Неймарни харид қилиш ғоясидан воз кечиб, ўз эътиборини Лаутаро Мартинесга қаратган эди.

Энди эса «Барселона» Неймар учун «ПСЖ»га Антуан Гризманн ҳамда 50-60 млн евро миқдорида пул таклиф қилмоқда. "Кўк-анорранглилар" бу таклифга парижликларнинг  рози бўлишига умид қилишмоқда. Айниқса, бразилиялик футболчи «Барса»га қайтиш истагини билдириб, "ПСЖ" раҳбарияти босим ўтказса, бу режани амалга ошириш мумкинлигига каталонияликлар ишонишмоқда.

Бундан ташқари, Гризманн ҳам мазкур трансферга розилик билдиришига "Барса" умид қилмоқда. Чунки у "Камп Ноу"да кутилган ишончни оқлай олмади.
Манба: спортс.ру
87   
Добавить комментарий
Ваше имя: *