Goal24.uz » Transfer » “Барселона” таркибни “тозаламоқчи”

“Барселона” таркибни “тозаламоқчи”

Автор: admin

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.
Суарес кетади!

Таниқли “Мундо Депортиво”нинг маълум қилишича, “Барселона” Луис Суаресни сотиб юборишга қарор қилган.
“Бавария”дан қабул қилинган мағлубиятдан сўнг, “Барселона” таркибни қайта шакиллантириш мақсадида биринчи қадамни шу йўсинда ташламоқчи.
Манбанинг маълум қилишича, 33 ёшли футболчининг трансфери ортидан “Барса” катта миқдорда пул ишлаболишни режа қилган.
Маълумотларга қараганда, Луис билан “Ривер Плейт” ва “Интер” жамоалари жиддий қизиқиб қолган.
“Брайтон” ҳимоячиси нишонда
 
Англиянинг “Брайтон” клуби марказий ҳимоячиси Люис Данк янги мавсумни гранд жамоалардан бирида бошлаши мумкин.
Инглиз нашрларининг маълум қилишича, Данк учун асосий фоворит “Тоттенҳем” ва “Челси” клублари бўлиб турибди.
Манбанинг маълум қилишича, “Брайтон” ўз сардорини 40 миллиондан камига қўйиб юбормоқчи эмас.
“Барселона” таркибни “тозаламоқчи”
 
Европа чемпионлар лигасидаги аламли мағлубиятдан сўнг, Каталония клуби таркибидаги футболчиларнинг бир нечтаси билан хайрлашишга қаро қилди.
“Мундо Депортиво” нашрининг маълум қилишича, жамоада Месси, Де Ёнг, Тер Штеген ва Фатидан бошқа барча футболчилар борасида клуб таклифларни кўриб чиқишга тайёр.
Манбанинг маълум қилишича, Усман Дембеле, Умтити, Пике, Иван Ракитич, Артуро Видал, Антуан Гризман, Жорди Алба, Самеду ва Серҳио Робертолар катта эҳтимол билан трансферга қўйилади.
Оз қолди…

Англиянинг “Ливерпул” жамоаси “Бавария” ярим ҳимоячис Тиаго Алкантара трансферини эълон қилишига тобора оз фурсат қолмоқда.
“РМС Спорт”нинг маълум қилишича, Тиаго аллақчон “Ливерпул” билан шахсий шартнома борасида келишувга эришган ва янги жамоаси билан 4 йиллик шартнома имзолайди.
Бундан ташқари, у “қизиллар”нинг энг катта маош олувчи учта футболчисидан бирига айланиши кутилмоқда.
Манбада маълум қилинишича, ушбу трансфер ҳақидаги расмий маълумот ЙEЧЛ якунлангач эълон қилинади.
“Лестер” йнги киппер изламоқда
 
Англиянинг “Лестер” жамоаси дарвозабони Каспер Шмейҳел бошқа жамоага ўтиши мумкинлиги ҳақида аввалроқ хабар берган эдик.
“Челси” ва “Манчестер Юнайтед” нишонида турган даниялик дарвозабоннинг ўрнини “тулкилар” ПСЖ киппери Серҳио Рико билан тўлдиришни режа қилган.
“Тҳе Сун” нашри берган маълумотларга кўра, якунланган мавсумни “Фулҳем”да ижара асосида ўтказган дарвозабон билан аллақачон контакт ўрнатилган ва у Каспер кетиши билан жамоага жалб этилади.
Вернернинг ўрнини ким эгаллайди?

Германиянинг “Лейпциг” клуби Тимо Вернернинг ўрнини тўлдиришга қодир янги ҳужумчи излашда давом этмоқда.
“Билд” нашрининг маълум қилишича, жамоа нишонида Туркия чемпионати тўпурари Александер Серлот турибди.
“Трабзонспорт” жамоаси ҳужумчиси бу мавсумда 34 та ўйинда 24 та гол киритди ва барчанинг эътиборига тушди.
Эслатиб ўтамиз, ҳужумчининг трансфер ҳуқуқи “Кристан Пелас” жамоасига тегишли бўлиб, жамоа уни 30 миллиондан камига қўйиб юбормоқчи эмас.
220   
Добавить комментарий
Ваше имя: *