Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » “Барселона”нинг янги мураббийи ҳақида 7 та факт

“Барселона”нинг янги мураббийи ҳақида 7 та факт

Автор: admin

Гоал24.уз “Барселона” жамоаси постини катта эҳтимол билан эгалловчи Роналд Куман ( Уни кеча Каталаноя шаҳрига ташриф буюргани ҳақида расмий маълумотлар мавжуд) ҳақида қизиқарли фактларни маълум қилади.
1.Кройфдан қўнғироқ
1988-йилда Кройф ўз орзусидаги “Барселона”ни ташкил этиш ишларини бошлаб юборади. Айтишларича, у “Барселона”да кўришни истаган биринчи футболчи айнан Куман бўлган экан. Ҳимоячи бўлишига қарамай, жуда тезкор ва кучли зарба эгаси саналган Роналдни Каталонияга кўчиб ўтиши кутилмаганда жуда чўзилиб кетади.
“Барселона”дан таклиф тушгач, қаҳрамонимиз бир йил давомида ўйлаб кўради. Очиғи, ўша даврларда у шундоқ ҳам сайёрамизнинг энг кучли клуби – ПСВ шарафини ҳимоя қилар, 1988-йилда Европа чемпионлар кубогида зафар қучишга муваффақ бўлган эди. Боз устига, ПСВ устози Гус Ҳиддинг уни жамоада олиб қолиш учун қўлидан келган барча ишни амалга оширади.
Барчасини янги йил куни соат тунги ўнларда қилинган қўнғироқ ҳал этади. Кройф Куманнинг уй рақамига қўнғироқ қилади ва унинг турмуш ўртоғи билан суҳбатлашади. Бир соат давом этган суҳбатдан сўнг, Кройф Роналдни “Барса”га отишга кўндиради.
2. “Барселона”га клуб тарихидаги биринчи чемпионлар кубогини тақдим этади.
Голландиялик ҳимоячи Каталония клубида 6 мавсум давомида тўп суради (264 та ўйин, 88 та гол). Тўғриси ушбу йилларни омадли деб бўлмайди. Ёҳан ватандошини жамаога жалб этган бўлсада, унга мос тушувч позиция танлашга жуда қийналди. Гоҳ ҳимояда, гоҳ қанот ҳимоясида, гоҳ марказда кўриниш берган Куманнинг ҳатта ярим ҳимоячи сифатида ўйин ўтказган кунлари ҳам бўлди. Ҳозир бу воқеаларни ҳеч ким эсламайди, аммо унинг 1991/92-йилги Европа чемпионлар кубоги финалидаги голи тарихга айланди. Айнан ўша зарбадан сўнг, “Барелона”нинг халқаро майдондаги зафарли юришлари бошланди.
3.Футбол оиласи фарзанди
Роналд куманнинг дадаси – Мартин Куман профессионал футболчи бўлган. “Гронинген” клуби тарихидаги энг яхши футболчилардан бири саналувчи Мартин 500 дан ортиқ ўйинларда иштирок этган ва бутсаларини “Гронинген” клубида михга илган. Бундан ташқари, унинг акаси – Эрвин Куман ҳам профессионал футболчилик фаолиятини олиб борган. Ўз вақтида ПСВ шарафини ҳимоя қилган футболчи укасидан фарқли ўлароқ улкан ғалабаларга эришмаган. Роналднинг ўзи ҳам оила аъзолари сингари катта футболга “Гронингем” клубида кириб келди. Кейинроқ ПСВ, “Аякс”, “Барселона” ва “Фейнорд” сингари жамоаларда тўп тепди.
4.Карераси давомида 246 та гол киритган! У энг сермаҳсул ҳимоячи!
Унинг марказий ҳимоячи эканлигини инобатга олсак, голлари сони барчани ҳайратга солиши аниқ. 763 та расмий ўйинда 246 та гол. Бу ҳар бир ўйинда ўртача 0,33 та гол дегани! 1981/88-йилги мавсумда қаҳрамонимиз 26 та гол киритгани сўзимизга исбот бўла олади.
5. Аввалроқ “Барселона”ни бошқарган
Агар “Барселона” ва Куман ўртасида шартнома имзоланса, бу голланднинг Каталонияга учинчи бор келишига айланади. Аввалроқ қаҳрамонимиз (1989-95) футболчилик фаолиятини “Барса”да ўтказган бўлса, кейинроқ Луи Ван Галга ёрдамчи сифатида (1998/2000) “Барселона” мураббийлар штабида фаолият олиб борган. Кейинроқ Голландия терма жамоаси штабидаги тажриба ортиришдан сўнг, унга “Витесс” жамоаси иш таклиф қилади.
6. “Ла Лига” бегона эмас
Куман учун “Ла Лига”га кўникиш муаммо туғдирмаслиги аниқ. Сабаби, қаҳрамонимиз “Валесния” билан бир неча ой давомида шуғулланган ва ўзига ҳос ютуқларга эришган.
Кике Санчес Флореснинг кутилмаганда истеъфога чиқарилишидан сўнг, жамоа тепасига келган Роналд “Ла Лига”да мағлубиятлар сериясини намойиш этади. Чемпионат якунига 5 тур қолган бир пайтда ҳавфли зонадан 2 очко олдинроқда турган “Валенсия” мураббийга чиқиш эшикларини кўрсатиб юборади. Қандай ютуққа эришган дейсизми?
Қаҳрамонимиз қисқа муддат фаолият олиб борган бўлсада, “Валенсия” билан Испания кубоги (Қирол кубоги)да зафар қучишга муваффақ бўлади. Финал олдидан “Барса” ва “Атлетико”ни мусобақадан чиқариб юборган “Валенсия” финалда “Хетафе”ни (3:1) ортиқча муаммосиз мағлуб этади.
7. “Қочоқ” мураббий
Бироз ғалати эшитилиши мумкин, лекин Куман яхшироқ таклиф келиб тушиши билан ўз иш жойини ташлаб кетиш борасида чинакам “профессионал”. Мисол учун: агар “Барса” билан шартнома имзоласа, Голландия терма жамоаси билан хайрлашишига тўғри келади. Ваҳоланки, ушбу юрт терма жамоаси иккита катта мусобақани ўтказиб юборганидан сўнг, эндигина оёққа тураётган эди.
Қаҳрамонимиз “Витесс”ни ҳам мавсум ўртасида “Аякс”дан келиб тушган таклиф сабабли ёлғиз қолдирган эди. Бироздан сўнг, ПСВни ҳам ярим йўлда “Валенсия” учун ташлаб кетгани ёдингиздан кўтарилмаган бўлса, ажам эмас. Ўз вақтида Роналд бу трюкни АПЛда ҳам намойиш этган. “Саутгемптон” билан ажойиб натижалар қайд этаётган мураббий “Эвертон”нинг муолиявий яхшироқ таклифи олдида инадамай тура олмаган эди.
Афсуски, “Эвертон” Куммани дунёнинг энг катта маош олувчи 10 та мураббийидан бирига айлантирган бўлса ҳам жамоа кучли тўртликка кира олмади. Куман трансферларга сарф этган миллионлар эса, шунчаки ҳавога учиб кетди.
171   
Добавить комментарий
Ваше имя: *