Goal24.uz » Ўзбекистон » Суперлига. «Насаф» «Сўғдиёна»ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, 4-ўринга чиқиб олди

Суперлига. «Насаф» «Сўғдиёна»ни йирик ҳисобда мағлуб этиб, 4-ўринга чиқиб олди

Автор: admin

Тошкент шаҳри ва вилоятида марказлашган ҳолда ўтказилаётган Суперлига 10-тури доирасида Рўзиқул Бердиев қўл остидаги «Насаф» жамоаси Улуғбек Бақоев бошқарувидаги «Сўғдиёна»га қарши майдонга тушди.
Бекободда ўтказилган учрашувда Қарши жамоаси Жиззах клуби устидан йирик ҳисобда зафар қучди. Ислом Кенжабоев, Бобур Абдихолиқов ва захирадан майдонга тушган Ҳусаин Норчаевнинг киритган голлари воҳаликлар ғалабасини таъминлади – 3:0.
Ушбу ғалабадан кейин «Насаф» очколари сонини 19тага етказиб, Суперлига турнир жадвалида 4-ўринга чиқиб олди. «Сўғдиёна» эса 11 очко билан 9-ўринда қолди.
Суперлига. 10-тур
«Насаф» - «Сўғдиёна» - 3:0
17 август. Бекобод
Бош ҳакам: Аскер Нажафалиев
Голлар: Ислом Кенжабоев 15 пеналти, Бобур Абдихолиқов 36, Ҳусаин Норчаев 90.
«Насаф»: 35. Абдувоҳид Нематов, 5. Ғолиб Ғайбуллаев (4. Ҳусниддин Алиқулов, 75), 8. Дилшод Саитов (15. Жўрабек Маннонов, 75), 10. Бобур Абдихолиқов, 14. Шароф Муҳитдинов, 20. Ислом Кенжабоев (7. Дилшод Раҳматуллаев, 70), 22. Акмал Мозговой (19. Ҳусаин Норчаев, 70), 34. Шерзод Насруллаев, 77. Ойбек Бозоров (25.Муҳриддин Зоиров, 87), 88. Марко Станоевич, 92.Умар Эшмуродов.
«Сўғдиёна»: 27. Милан Митрович, 2.Сардор Қулматов (18.Шавкат Муллажонов, 46), 4.Элёр Орипов, 7.Санжар Рашидов (14. Даниел Насриддинов, 65), 8. Жамшид Болтабаев, 10.Шоҳруз Норхонов (20. Баҳодир Насимов, 65), 11.Жасур Ҳасанов, 12. Санъат Шихов, 21. Саҳоб Рашидов (19. Жавоҳир Қаҳрамонов, 46), 22.Шаҳбоз Жўрабеков (5.Аюбхон Нўмонов, 39), 93. Марко Колакович.
193   
Добавить комментарий
Ваше имя: *