Goal24.uz » Европа жамоалари » Rossiya » Жасур Жалолиддиновнинг агенти: “Жасурнинг “Локомотив”га трансфери биллурдек шаффоф”

Жасур Жалолиддиновнинг агенти: “Жасурнинг “Локомотив”га трансфери биллурдек шаффоф”

Автор: admin

Ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Жасур Жалолиддиновнинг агенти Юрий Белоус мижозининг “Локомотив Москва” жамоасига ўтиши масаласида юзага келган муаммо ҳақида гапирди.
Жалолиддинов июл ойида “Локомотив” сафига бориб қўшилди ва клуб билан 5 йиллик шартнома имзолади. Аввалроқ Профессионал футбол Лигаси (ПФЛ) футболчининг трансфери масаласида иш очишни сўраб, ЎФАга мурожаат қилганди.
Бу биллурдек шаффоф келишув бўлди ва бунга ҳеч қандай шубҳа бўлиши мумкин эмас. Билишимча, “Бунёдкор”да раҳбарият ўзгарган, аввалги бош директор ўрнига бошқаси келган. Агар уларга трансфер битими керак бўлса, ўзлари изласин, ўйлашимча, уни “Локомотив”дан сўраш мумкин.
Жасур “Локомотив”га эркин агент мақомида келди. Уни эркин агент сифатида қўйиб юбориш қарори қабул қилинди, шу билан бирга “Бунёдкор” бунинг учун кўрсатилган миқдорда пул олди. Жасурнинг ўзи ёки учинчи шахс товон пулини тўлаши мумкин эди, шундай бўлди ҳам. “Бунёдкор” товон пулини тўлиқ олди, қўшимчасига клуб ФИФА низомида кўрсатилган футболчини тарбиялашга кетган маблағни ҳам қўлга киритди. “Бунёдкор” томонидан ҳеч қандай эътироз йўқ, пулни Россиянинг энг яхши клубларидан бири тўлаган. Футболчида ажойиб салоҳиятлар бор.
Юрий Белоус, футбол агенти
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жалолиддинов “Локомотив” клуби Жасур трансфери учун 1 миллион евродан ортиқ маблағ сарфлаши ва бу миқдорнинг 100 минг евроси “Бунёдкор”га тегиши ҳақида хабар қилинганди.
Жалолиддинов 2019/20-йилги мавсум Ўзбекистон чемпионатида 8 ўйин ўтказиб, биттадан гол ва голли узатмага муаллифлик қилди.
111   
Добавить комментарий
Ваше имя: *