Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » Артур маст ҳолатда автомобил бошқариб ЙТҲга учради

Артур маст ҳолатда автомобил бошқариб ЙТҲга учради

Автор: admin

“Барселона” ярим ҳимоячиси, 30-августдан “Ювентус” футболчисига айланадиган Артур ЙТҲга учради.
Диари де Гирона нашрининг хабар қилишича, футболчи шахсий автомобилида кўча чироғига бориб урилган. Полициячилар ҳаракат вақтида уни тўхтатган ва ўйинчининг ғалати кўриниши сабаб алкогол тестидан ўтишга таклиф қилган.
Маълум бўлишича, Артур Феррариъни бошқариб кетаётган вақтда маст ҳолатда бўлган. Воқеа тонги соат 4:00 да Жирона (Каталония) атрофида содир бўлган.
Эслатиб ўтамиз, “Ювентус” июл ойида Артурни 72 миллион евро эвазига “Барселона”дан сотиб олганди. Келишувга кўра, футболчи 30-августдан туринликлар ўйинчисига айланади.
Аввалроқ Артур Чемпионлар Лигаси рестарти олдидан “Барселона” тасарруфига етиб келмаган ва ўйинларда иштирок этишдан бош тортганди.
107   
Добавить комментарий
Ваше имя: *