Goal24.uz » Transfer » Трансфер оламидаги янгиликлар

Трансфер оламидаги янгиликлар

Автор: admin

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.
“Барселона” футоблчилари нишонда
 
Испаниянинг “Барселона” клуби ёзда бир нечта футболчиларини трансферга қўйиши ҳақида аввалроқ хабар берган эдик.
Сифатли футболчиларнинг трансфер суммаси пасайишидан “Манчестер Юнайтед” фойдаланиб қолиш ниятида.
“Спорт.эс” нашрининг маълум қилишича, “қизил иблислар” шортлистида Ракитич, Умтити ва Артуро Видаллар бор.
Бундан ташқари, клуб Санчонинг ўрнини Усман Дембеле билан тўлдириш варианти устида ҳам бош қотирмоқда.
Упамекано трендда!
 
Мадриднинг “Реал” жамоаси “РБ Лейпциг» ҳимоячиси Даёт Упамекано трансери борасида “Бавария” билан курашга киришади.
АС нашрининг маълум қилишича, “қироллик клуби” Даётни Серҳио Рамоснинг вориси сифатида ҳарид қилишни режа қилган.
“Билд” нашрининг маълум қилишича, “Бавария” Жером Боатенгнинг ўрнини айнан “буқалар” ҳимоячиси билан тўлдирмоқчи.
Айни дамда, клуб ўз футболчисини сотиб юбормоқчи эмас. Катта эҳтимол билан, бу трансфернинг тақдири ЙEЧЛ мусобақаси якунлангач маълум бўлади.
Ауар қоладими?

Францийанинг “Лион” жамоаси етакчиси Уссама Ауар билан бир нечта гранд клублар қизиқиб қолганидан хабарингиз бор.
“Лъэқуипе” нашрининг маълум қилишича, “Арсенал” жамоаси Ауарни қўлга киритиш учун “тақачилар”га 44 миллион фунт ва Маттео Гундузини таклиф этган, бироқ “Лион”габ у манзур келмаган.
Манбанинг маълум қилишича, клуб ўз футболчисининг трансферидан соф 70 миллион евро ишлаб олиш ниятида.
Жеймс Уорд-Проуз қолади

Англиянинг “Саутгемптон” клуби сардори Жеймс Уорд-Проуз келажаги борасидаги масалани ҳал этди.
Клуб расмий сайти берган маълумотга кўра, футболчи жамоа билан ўртадаги шартномани 2025-йилга қадар узайтирган.
Ҳозирча, ушбу келишувнинг молиявий томонлари ошкор қилинмаган. Трансфермаркет портали 25 ёшли футболчини 18 миллион еврога баҳоламоқда.
Пеп қоладими?
 
“Манчестер Сити” клуби раҳбарлари Гвардиоланинг келажаги борасида якуний қарорга келди.
Унга кўра, клуб испаниялик мураббийни ЙEЧЛдаги омадсизликларга қарамай тўлиқ қўллаб-қувватлайди ва келаси мавсум олдидан трансферлар учун катта пул ажратади.
Эслатиб ўтамиз, шу кунларда Пеп Гвардиоланинг ўрнини Почеттино эгаллаши ҳақида хабарлар пайдо бўлаётган эди. Эндликда, “шаҳарликлар” мураббий билан узоқ муддатли шартнома имзолаш борасида иш олиб боришмоқда.
179   
Добавить комментарий
Ваше имя: *