Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » “Манчестер Юнайтед” бир футболчи учун бештасидан воз кечмоқда

“Манчестер Юнайтед” бир футболчи учун бештасидан воз кечмоқда

Автор: admin

У ҳаммасининг ўрнини босади
Сулшер “Манчестер Юнайтед” юқори марралар ва совринларга даъвогарлик қилиши учун ҳозир ўйнаётган футболчилардан кучли ижрочиларни трансфер қилиш кераклигини айтган эди. Ана шундай ўйинчиларидан бири “Наполи” вакили Калиду Кулибалидир.
“Манчестер Юнайтед” сенегаллик ҳимоячи учун талаб қилинаётган 90 миллион эврони топиш мақсадида беш нафар футболчидан воз кечишга тайёр.
Сулшернинг режаси бўйича ёзги трансферлар вақтида  клуб ҳимоячилардан Крис Смоллинг, Маркос Рохо ва Фил Жонс, шунингдек, ярим ҳимоя вакиллари - Жесси Лингард ҳамда Андреас Перейра билан хайрлашади.
Бу трансферлардан “Манчестер Юнайтед” 60 миллион эвро ишлаб олишни мўлжалламоқда.
116   
Добавить комментарий
Ваше имя: *