Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Давид Силва «Реал Соседад»га ўтди

Давид Силва «Реал Соседад»га ўтди

Автор: admin

«Манчестер Сити» билан шартномасини узайтирмай, жамоадан кетган Давид Силва Ла Лигага қайтди. Жаҳон чемпиони фаолиятини Сан-Себастяннинг «Реал Соседад» жамоасида давом эттиради. Бу ҳақда клуб расмий саҳифаларида эълон қилинди.
Маълум бўлишича, «Реал Соседад» Силва билан 2022 йил 30 июнга қадар шартнома имзолаган. У янги жамоасида ҳам «Манчестер Сити»да бўлгани каби 21-рақамда ҳаракат қилади.
Силва 2010 йил «Валенсия»дан «Манчестер Сити»га ўтганди. У 10 йил давомида шаҳарликлар билан 4 марта Англия чемпиони бўлди. Шунингдек, 2 марта Англия Кубоги, 3 марта Англия суперкубоги ва 5 марта Лига Кубогини қўлга киритган. Силва Испания миллий жамоаси сафида икки марта Европа чемпионати ва бир марта жаҳон чемпионатида ғолиб бўлган.
101   
Добавить комментарий
Ваше имя: *