Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Куман «Барселона»дан нидерландиялик футболчини сотиб олишни сўради

Куман «Барселона»дан нидерландиялик футболчини сотиб олишни сўради

Автор: admin

«Барселона» ёзги трансферлар ойнасида «Аякс» яримҳимоячиси Донни ван де Бекни сотиб олиши мумкин, деб хабар қилади ТНТ Спортс. 
Манбага кўра, нидерландиялик футболчини сотиб олишни яқин кунларда «Барселона» бош мураббийи этиб тайинланадиган Роналд Куман сўраган. 

Эслатиб ўтамиз, Каталония клуби қониқарсиз натижалар туфайли жамоа бош мураббийи Кике Сетенни ишдан бўшатди. Жамоага шу ҳафта ичида Куманнинг бош мураббий этиб тайинланиши хабар қилинмоқда.
23 ёшли ван де Бек «Аякс» тарбияланувчиси ҳисобланади. У ўтган мавсумда Нидерландия чемпионатида 23та ўйинда майдонга тушиб, 8та гол урган ва 6та голга ҳаммуаллифлик қилган. Унинг Амстердам клуби билан амалдаги шартномаси 2022 йилгача мўлжалланган.
119   
Добавить комментарий
Ваше имя: *