Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Давид Силва «Манчестер Сити» мухлисларига хайрлашув хати ёзди

Давид Силва «Манчестер Сити» мухлисларига хайрлашув хати ёзди

Автор: admin

«Манчестер Сити»дан «Реал Соседад»га ўтган яримҳимоячи Давид Силва «шаҳарликлар» мухлисларига хайрлашув хатини ёзди.
«Вақт келди. 10 йил ва 13та совриндан сўнг менинг ҳаётим ва фаолиятимда ўчмас из қолдирган клуб билан хайрлашиш вақти келди. Ортга қараб, 2010 йилда «Манчестер Сити»нинг лойиҳасига рози бўлишдан кўра яхшироқ қарор қабул қила олмаслигимни тушунаман.
«Манчестер Сити» билан бирга улғайдик. Шу 10 йил ичида ҳам инсон, ҳам футболчи сифатида ривожландим. Кўплаб ғалабаларни нишонладим, ақл бовар қилмайдиган лаҳзаларни ўтказдим. Чиройли ўғлим Матеонинг қандай туғилишини кўрдим. «Манчестер Сити» ажойиб оиладир. Ҳаётимнинг энг оғир дамларини бошдан кечирганимда, улар менга қандай ёрдам беришгани ва ҳамдардлик билдиришганини ҳеч қачон унутмайман. 
Жамоанинг мовийранг либосини кийиш, сардорлик боғичини тақиш, кийиниш хонасида дунёнинг энг яхши ўйинчилари ва мураббийлари билан бўлиш, клубнинг ходимлари билан ишлаш жуда ёқимли эди. Энг муҳими, ўтган вақт ичида яхши ва ёмон лаҳзаларда мухлислар мени қўллаб-қувватлашди. 
Умид қиламанки, «Манчестер Сити» келажакда янада катта ютуқларга эришади. Жамоани масофадан туриб қўллаб-қувватлайман. Сиз доим менинг юрагимда бўласиз. Ҳар бир «шаҳарлик»ни қучоқлаб қоламан. Сизнинг Давид Силвангиз», – дея ёзади 34 ёшли яримҳимоячи «инстаграм»даги саҳифасида.
91   
Добавить комментарий
Ваше имя: *