Goal24.uz » Ўзбекистон » Миржалол Қосимов: “Қўпол хато туфайли гол ўтказдик”

Миржалол Қосимов: “Қўпол хато туфайли гол ўтказдик”

Автор: admin

ОКМК футбол клуби бош мураббийи Миржалол Қосимов Cоcа-Cола Суперлига 10-тури доирасида “Локомотив”га қарши ўйиндан (3:1) кейин ўз фикрлари билан ўртоқлашди.
Чемпионат бир текисда ўтмаётгани, иккинчи томондан таркибимизда кўплаб футболчилар касал бўлиб тузалиши боис барчанинг жисмоний ҳолати бир хил эмас. Баъзи кунлари 11-12 нафар футболчи билан машғулот олиб бордик. “Локомотив”га қарши ўйинда Ватсадзе, Григалашвили, Зонич, Турсунов асосий таркибга киритилмади. Абдураҳимов ҳам соғлиғидаги муаммо боис биринчи бўлимда алмаштирилди. Бундай катта танаффусларда тайёрланиш қийин, энди 29-августгача яна учта ўйин бор. Кимдир тикланади, кимнидир жисмоний ҳолатини кўтарамиз.
Жамоанинг кайфияти яхши. Биринчи бўлимда қўпол хато туфайли гол ўтказдик. Бу нарса исталган футболчи билан содир бўлиши мумкин. Танаффусда ҳам йигитларга тайинладим, дўстингиз учун ўйнанглар деб. Иккинчи бўлимда йигитлар ўзлари учун ҳам, Дилшод учун ҳам ўйнашди. Бу ўз самарасини берди.
Барча клублар Давлат активларини бошқариш агентлигига ўтказилмоқда?  Бу нарса нима билан тугашини тушунмаяпман. Футбол журналистлари ва мутахассислар бу ҳақда ёзмоқда. Эртага қилаётган ишларимиз нолга тенг бўлса бу яхши бўлмайди. Нафақат мураббийлар, футболчилар, умуман ўзбек футболига таъсир қилади. Спорт бу курашиш ва нимагадир интилиш. Буни юристлар ОФК вакиллари билан тўғри йўлга қўйиш керак.
Бир инсон ёки бир ташкилот бир нечта клубларни бошқариши мумкин эмас, буни биламиз. Аммо ҳужжатларни ўрганиб чиқиш керак. Вақтида кўриб чиқиш шарт. Акс ҳолда бу терма жамоага ҳам таъсир қилади. Агентликка ўтди ва кетди дейиш осон. Лекин қўйилган мақсадлар бор. Мураббий сифатида ОЧЛга ҳаракат қилмасам спорт принципи нима бўлади?
Иккинчи қаватга чиқиш учун дастлаб биринчи қаватга чиқиш керак. Мағлубияциз серия ортида меҳнат, иштиёқ ётибди. Жамоанинг, раҳбариятнинг, футболчиларнинг, қоровулдан бошлаб катта раҳбаргача барчанинг меҳнати бор. Тўққизта турда мағлуб бўлмаслик ўзига хос кичик тарих, унга яна битта ўйин қўшишни истадик. Ҳеч ким сизнинг қандай кийим кийганингизни ёки қанча мукофот пули олганингизни эсламайди, архивни очганда жамоа натижаларини кўради. Футболчилар ўз касбидан роҳатланиши керак. Лекин футбол шундайки, ўтган куни “Манчестер Сити” футболчиси 4 метрдан гол ура олмади. Футбол шуниси билан қизиқ. Шу боис ғалабалардан хурсандман, агар сериямиз давом этса қилган меҳнатларимиз бекорга кетмаган бўлади
Миржалол Қосимов, ОКМК бош мураббийи
ОКМК 10-турга келиб 24 очко билан биринчи ўринда бормоқда. Олмалиқликлар 11-турда “Андижон”га қарши баҳс юритади
135   
Добавить комментарий
Ваше имя: *