Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Венгер Куманнинг ўрнини эгаллашга тайёр

Венгер Куманнинг ўрнини эгаллашга тайёр

Автор: admin

«Арсенал»нинг собиқ бош мураббийи Арсен Венгер Нидерландия миллий жамоасини бошқариши мумкин, деб хабар беради Даилй Маил.
Манбага кўра, францийалик мутахасссис Нидерландия футбол ассоциациясига «Барселона»ни бошқариши кутилаётган Роналд Куманнинг ўрнини эгаллашга тайёрлигини билдирган. Аввалроқ Венгернинг «Барселона» бош мураббийи бўлишдан бош тортгани ҳақида хабар қилинганди.
Маълумот учун, 70 ёшли мураббий 2019 йил ноябр ойидан бери ФИФАнинг футболни глобал ривожлантириш бўлими бошлиғи лавозимида ишлаб келади. У 1996-2018 йиллар оралиғида «Арсенал»ни бошқариб, 17та соврин ютган.
Эслатиб ўтамиз, Куманнинг Нидерландия футбол иттифоқи билан тушган шартномасида, агар у «Барселона»дан таклиф олса, Евро-2020дан сўнг лавозимини тарк этиши мумкинлиги ҳақидаги банд бор.
93   
Добавить комментарий
Ваше имя: *