Goal24.uz » Европа жамоалари » Fransiya » Тухел «Лейпциг»га қарши ўйин ва Мбаппенинг ҳолати ҳақида гапирди

Тухел «Лейпциг»га қарши ўйин ва Мбаппенинг ҳолати ҳақида гапирди

Автор: admin

«ПСЖ» бош мураббийи Томас Тухел Чемпионлар Лигаси яримфиналидан ўрин олган «Лейпциг»га қарши баҳс олдидан ўз фикларини билдириб ўтди.
«Яримфиналга чиқдик, чунки бунга лойиқмиз. Мавсумни аъло даражада ўтказдик ва ҳар бир ўйинни жиддий кўриб чиқдик.  Ўтмиш ҳақида эмас, ҳозирги кун ҳақида гапирамиз. Муваффақиятга интиламиз. Астойдил меҳнат қилаётганимиз самара беришини хоҳлаймиз.
«Лейпциг» – худди «Аталанта» каби юқори босим ўтказувчи, ёш ва тезкор жамоа. Бизнинг ўз услубимиз бор, уларнинг ҳам ўзига хос хусусиятлари бор. «Лейпциг» ўйиндан ўйинга тактикани ўзгартираётганини биламиз. Шунингдек, улар буни ўйин давомида ҳам қилишади ва ўзгаришларга мослаша олишади.
Мбаппе? У «Аталанта»га қарши 30 дақиқа ҳаракат қилди. Ҳаммаси жойида. Унинг жисмоний тайёргарлиги билан шуғулланиш учун 6 кун вақт бўлди. У ўйинни асосий таркибда бошлаши мумкин. Сўнгги машғулотдан кейин якуний қарорга келамиз», – деб Тухелнинг сўзларини келтиради УEФА расмий сайти.
«ПСЖ» – «Лейпциг» ўйини бугун, 18 август куни бўлиб ўтади. Беллашув Тошкент вақти билан 00:00да бошланади.
109   
Добавить комментарий
Ваше имя: *