Goal24.uz » Европа жамоалари » Germaniya » «Лейпциг» бош мураббийи Неймар ва Мбаппени қандай тўхтатмоқчи эканини айтди

«Лейпциг» бош мураббийи Неймар ва Мбаппени қандай тўхтатмоқчи эканини айтди

Автор: admin

"РБ Лейпциг" бош мураббийи Юлиан Нагелсманн Чемпионлар лигаси ярим финал босқичи доирасида "ПСЖ"га қарши бўладиган ўйин олдидан ўз фикрини билдириб ўтди.

"Мен ўйингача ўз тактикамни ошкор қилмайман. "Атлетико"га қарши биз 3 ҳимоячи билан ўйнамадик. Чунки бунга ҳожат йўқ эди. Барча ўйинчилар соғ-саломат, яхши ишлашмоқда, ва албатта, бизда мотивасия юқори. Фақат "ПСЖ" ҳақида ўйламасдан, ўз ўйинимизни намойиш этишга эътиборни қаратамиз.

Мавсум қайта бошланганидан кейин биз ўзимиз истаган ўйинни деярли кўрсата олмаяпмиз. Лекин ёмон ўйнаб ҳам ғалаба қозониш мумкин. Ўйинчиларда ҳақиқатан ҳам ғалаба қозониш иштиёқи мавжуд. Биз ғалабага чанқоқмиз. Мен буни уларнинг юзларида кўряпман. Биз "Атлетико"га қарши ажойиб ўйин ўтказдик, энди эса "ПСЖ"га қарши ўйинда финалга чиқиш имкониятига эгамиз.

Неймар ва Мбаппенинг олдиндан нима қилишини аниқлаш қийин. Уларга қарши жамоавий мудофаланиш лозим. Қийин бўлади, аммо биз "ПСЖ"нинг босимини бартараф этиб, уларни ишлашга мажбур қиламиз. Ҳар икки жамоа ҳужумкор ўйин қилганида футбол қизиқарли бўлади", - деди Юлиан Нагелсманн.

Эслатиб ўтамиз, "Лейпциг" - "ПСЖ" ўйини 18 август куни бўлиб ўтади.
Манба: уа-футбол.cом
128   
Добавить комментарий
Ваше имя: *