Goal24.uz » Yevropa ligasi » Европа лигаси. «Севиля» - «Интер». Финал олдидан фактлар

Европа лигаси. «Севиля» - «Интер». Финал олдидан фактлар

Автор: admin

Европа лигасининг финалчилари маълум бўлди. Соврин учун «Севиля» ва «Интер» жамоалари кураш олиб боришади.

«Севиля» плей-офф босқичида «Рома» (2:0), «Вулверхемптон» (1:0) ва «Манчестер Юнайтед» (2:1) клубларини мағлуб этиб, финалга етиб келди.

«Интер» эса финалгача бўлган йўлда «Хетафе» (2:0), «Баер» (2:1) ва «Шахтёр» (5:0) жамоаларини мусобақадан чиқариб юборди.

«Севиля» ўз тарихида УEФА кубоги/Эвропа лигаси финалида олтинчи марта ўйнайди. Бу рекорд натижа ҳисобланади. Андалусияликлар аввалги 5та финалнинг барчасида ғалаба қозонишган.

«Интер» эса иккинчи поғонада турадиган еврокубоклар финалида 5 марта ўйнаган. Уларнинг 3тасида "нерадзурри" ғалаба қозонган.

Европа лигаси финал учрашуви 21 август куни Кёлн (Германия) шаҳрида бўлиб ўтади. Учрашув Тошкент вақти билан тунги соат 00:00да бошланади.
Манба: спорт24.ру
310   
Добавить комментарий
Ваше имя: *