Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » “Ливерпул” орзусидаги футболчидан қуруқ қолади

“Ливерпул” орзусидаги футболчидан қуруқ қолади

Автор: admin

Тезроқ ҳаракат қилиш керак эди
Англия чемпиони ўзи узоқ вақтдан бери кутаётган Тяго Алкантарани қўлдан чиқариши мумкин. “Бавария” ярим ҳимоячиси учун ПСЖ ва “Манчестер Сити” ҳам даъвогарлик қила бошлади.
Аслида ливерпулликлар футболчининг ўзи билан ҳам келишиб бўлган эди. Бироқ, улар бир неча ойдан кейин эркин агентга айланадиган испаниялик ярим ҳимоячи учун “Бавария” 30 миллион эвро талаб қилаётганига норози бўлмоқда.
Молиявий жиҳатдан анча бақувват бўлган ПСЖ мюнхенликлар талаб қилаётан суммани тўлашга рози бўлди. “Сити” эса айни пайтда футболчи учун трансфер таклифини шакллантирмоқда.
“Барселона” тарбияланувчиси ҳисобланган Алкантара Бундеслига баҳсларида 24 та ўйинда учта гол урди.
122   
Добавить комментарий
Ваше имя: *