Goal24.uz » Жаҳон » Белица: Олмо 30 млнга баҳоланаётганида, Фелишни 126 млнга сотиб олиш аҳмоқлик

Белица: Олмо 30 млнга баҳоланаётганида, Фелишни 126 млнга сотиб олиш аҳмоқлик

Автор: admin

Хорватиялик мутахассис шогирди ҳақида гапирди.
"Динамо” Загреб бош мураббийи Ненад Белица ёш футболчилар Дани Олмо ҳамда Жоау Фелишни солиштирди: “Олмо сабр ва қатъиятли, доим кўп меҳнат қиладиган юқори даражадаги футболчи. Мен нима учун гранд клублар уни ўз сафига қўшиб олмаётганини тушунмайман. Шунингдек, унинг нарҳи мени шокка туширди. Олмо 30 млн атрофида баҳоланаётган бир пайтда, Фелишни 126 млнга харид қилиш аҳмоқлик.
Олмо жуда кўп жиҳатлари билан Жоаудан устун туради. “Атлетико” унинг бу истеъдодини нега пайқамаганига тушуниш қийин. “Динамо” Загребда ўйнаб юрган давридаёқ, Дани Фелишдан яхшироқ танлов бўла олишини исботлаганди”.
22 ёшли футболчи Чемпионлар Лигаси чорак финалидан ўрин олган баҳсда “Атлетико” дарвозасига гол киритиб, жамоасининг кейинги босқичга чиқишига муносиб ҳисса қўшган эди.
131   
Добавить комментарий
Ваше имя: *