Goal24.uz » Европа жамоалари » Fransiya » Давид Луиз яна Франтсияга йўл олиши мумкин

Давид Луиз яна Франтсияга йўл олиши мумкин

Автор: admin

У бунга рози.
"Арсенал" ҳимоячиси Давид Луиз яна Франтсия чемпионатига қайтиши мумкин. 33 ёшли бразилиялик футболчига "Ренн" қизиқиб қолган. Бу ҳақда РМC Спорт нашри хабар бермоқда.
Ўз навбатида Луиз ҳам “канонирлар” сафидан кетишга тайёр. Боиси, ўтган мавсум чемпионатда бронза медалларини қўлга киритган “Ренн” янги мавсумда Чемпионлар лигасида ўйнайди. АПЛни 8-ўринда якунлаган “Арсенал” эса эврокубокларсиз қолди.
Давид Луиз ўтган мавсум Лондон клуби сафида жами 43 та ўйинда майдонга тушди ва 2 та гол ҳамда 1 та голли узатмага муаллифлик қилди. Унинг трансфер нархи эса 8 млн эврога баҳоланмоқда.
Эслатиб ўтиш лозимки, Луиз учун Франтсия чемпионати бегона эмас. Боиси у 2014-2016 йилларда ПСЖ сафида тўп сурган.
94   
Добавить комментарий
Ваше имя: *