Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » «Барселона» Эрик Абидал билан ҳам хайрлашди

«Барселона» Эрик Абидал билан ҳам хайрлашди

Автор: admin

«Барселона» спорт директори Эрик Абидал Каталония жамоасини тарк этди. Бу ҳақда клуб расмий сайти эълон қилган.
Маълум қилинишича, томонлар шартномани муддатдан аввал бекор қилишган. Францийалик собиқ футболчи 2018 йилнинг июн ойидан буён «Барселона» спорт директори лавозимида фаолият юритиб, Каталония клуби учун омадсиз бўлган Филиппе Коутино, Усмон Дембеле, Антуан Гризманн сингари футболчиларнинг трансферини амалга оширишда муҳим рол ўйнаган.
Аввалроқ, клуб бош мураббийи Кике Сетен ҳам истеъфога чиқарилганди. Тез орада Роналд Куман клуб бош мураббийи сифатида иш бошлаши кутилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, «Барселона» ЕЧЛ 1/4 финал босқичида «Бавария»га 2:8 ҳисобида мағлуб бўлиб, 1946 йилдан буён илк марта бир учрашувда 8та гол ўтказиб юборганди.
121   
Добавить комментарий
Ваше имя: *