Goal24.uz » Chempionlar ligasi » ЕЧЛ. «Лейпциг»ни йирик ҳисобда енгган «ПСЖ» ўз тарихида илк марта мусобақа финалига чиқди

ЕЧЛ. «Лейпциг»ни йирик ҳисобда енгган «ПСЖ» ўз тарихида илк марта мусобақа финалига чиқди

Автор: admin

Европа Чемпионлар Лигаси жорий мавсумининг илк финалчиси аниқ бўлди. Лиссабондаги «Да Луш» стадионида ўтган яримфинал ўйинида «ПСЖ» Германиянинг «Лейпциг» клубини 3:0 ҳисобида мағлуб этди ва финалга чиқди.
Биринчи бўлимда Маркинос ва Ди Мариянинг голлари эвазига олдинга чиқиб олган парижликлар иккинчи бўлим аввалида Хуан Бернат томонидан киритилган гол эвазига йирик ҳисобда ғалабани таъминлашди. Ўйинда Анхел Ди Мария битта гол уриш билан бирга иккита голга ассистентлик қилди.
Шу тариқа «ПСЖ» ўз тарихида илк марта ЕЧЛ финалига чиқди. Иккинчи финалчи номи эртага, «Бавария» ҳамда «Лион» жамоалари ўртасидаги ўйинда аниқ бўлади.
ЕЧЛ-2019/20
Битта ўйиндан иборат яримфинал
Лейпциг – ПСЖ 0:3
Голлар: Маркинос (13), Ди Мария (42), Бернат (56).
Лейпциг: Гулачи, Анхелино, Упамекано, Мукиеле, Клостерманн (Орбан, 82), Лаймер (Халстенберг, 62), Забицер, Кампл (Адамс, 64), Олмо (Шик, 46), Нкунку (Форсберг, 46), Поулсен.
ПСЖ: Рико, Бернат, Кимпембе, Тиаго Силва, Маркинос, Паредес (Дракслер, 83), Эррера (Верратти, 83), Ди Мария, Керер, Мбаппе, Неймар.
Огоҳлантиришлар: Кимпембе (45), Лаймер (61), Халстенберг (79), Поулсен (79).
111   
Добавить комментарий
Ваше имя: *