Goal24.uz » Европа жамоалари » Fransiya » «ПСЖ» Месси учун курашга қўшилди

«ПСЖ» Месси учун курашга қўшилди

Автор: admin

"Пари Сен-Жермен" клуби "Барселона" сардори Лионел Мессига қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда "Ла Газзетта делло Спорт" хабар тарқатди.

Манбага кўра, парижликлар ёзги трансфер пайтида Леони қўлга киритишмоқчи. Шунингдек, аргентиналик ўйинчига "Манчестер Сити" ва "Интер" клублари қизиқиш билдирган эди.

Аввалроқ Месси "Барселона" раҳбариятидан норози бўлаётгани учун жамоани тарк этиши мумкинлиги ҳақида хабар тарқатилган эди.

Лионел якунланган мавсумда "Барселона" сафида барча мусобақалар доирасида 44та ўйинда майдонга тушиб, 31та гол урди ва 26та голга узатма берди. Унинг "кўк-анорранглилар" билан шартномаси 2021 йилда якунига етади.
Манба: спорт24.ру
109   
Добавить комментарий
Ваше имя: *