Goal24.uz » Yevropa ligasi » Европа Лигасида ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси ва рамзий терма жамоа аниқланди

Европа Лигасида ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси ва рамзий терма жамоа аниқланди

Автор: admin

“Интер” ҳужумчиси Лаутаро Мартинес Европа Лигасида ҳафтанинг энг яхши ўйинчиси номига лойиқ кўрилди.

Аргентиналик футболчи мусобақа ярим финали доирасида “Шахтёр”га қарши кечган баҳсда (5:0) иккита гол ва битта голли узатма муаллифига айланди.
Мазкур соврин учун “Интер”нинг яни бир форварди Ромелу Лукаку, “Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Бруну Фернандеш ва “Севиля” дарвозабони Яссин Буну даъвогарлик қилганди.
Шунингдек, УEФА ҳафта рамзий терма жамоасини ҳам эълон қилди.
Дарвозабон: Самир Ҳанданович (“Интер”);
Ҳимоячилар: Серхио Регилон (“Севиля”), Стефан де Врей, Данило Д`Амброзио (иккиси — “Интер”);
Ярим ҳимоячилар: Бруну Фернандеш (“Манчестер Юнайтед”), Марсело Брозович, Николо Барелла (иккиси — “Интер”), Сусо, Хесус Навас (иккиси — “Севиля”);
Ҳужумчилар: Лаутаро Мартинес, Ромелу Лукаку (иккиси — “Интер”).
146   
Добавить комментарий
Ваше имя: *