Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Куманнинг «Барселона»даги икки ёрдамчиси маълум, улардан бири – каталонияликларнинг собиқ ҳужумчиси

Куманнинг «Барселона»даги икки ёрдамчиси маълум, улардан бири – каталонияликларнинг собиқ ҳужумчиси

Автор: admin

«Барселона»нинг собиқ ҳужумчиси Ҳенрик Ларссон Каталония клубига бош мураббий бўлиши кутилаётган Роналд Кумандан таклиф олди. Нидерландиялик мураббий Ларссонни ўзининг мураббийлар штабида кўрмоқчи.
АСънинг ёзишича, швециялик собиқ футболчи «Барса»да ҳужумчилар мураббийи бўлиб ишлайди.

Шунингдек, Куманнинг мураббийлар штабидан июн ойида «Ҳоффенҳайм»дан истеъфога чиқарилган Алфред Схройдер ҳам ўрин эгаллайди. 
Маълумот учун, 48 ёшли Ларссоннинг сўнгги иш жойи Швециянинг «Ҳелсинборг» клуби эди. У «Барселона»да 2004-2006 йиллар оралиғида 40та ўйинда майдонга тушиб, 13та гол урган ва жамоа билан 2006 йилги ЕЧЛда ғалаба қозонган.
102   
Добавить комментарий
Ваше имя: *