Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » «Барселона» президенти: «Коутинонинг клубдаги тақдирини Куман ҳал қилади»

«Барселона» президенти: «Коутинонинг клубдаги тақдирини Куман ҳал қилади»

Автор: admin

«Барселона» президенти Хосеп Мария Бартомеу «Бавария»да ижара асосида тўп сураётган клуб яримҳимоячиси Филиппе Коутинонинг келажаги ҳақида гапирди.
«Бу борада ҳам қарорни янги бош мураббий қабул қилади. Агар мураббий истаса, Коутино кейинги мавсумда жамоада қолади», - дея Бартомеунинг сўзларини келтирмоқда Скй Спортс.
Аввалроқ, клуб раҳбари «Барселона»нинг янги мураббийи Роналд Куман бўлишини тасдиқлаганди. Клуб мураббий учун Нидерландия футбол федерациясига 5 миллион евро миқдоридаги товон пули тўлаши ҳақида хабар қилинганди.
90   
Добавить комментарий
Ваше имя: *