Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Роналд Куман - «Барселона» бош мураббийи

Роналд Куман - «Барселона» бош мураббийи

Автор: admin

«Барселона» клуби расмий сайти Роналд Куман жамоа бош мураббийи этиб тайинлангани ҳақида расман эълон қилди.
Нидерландиялик 57 ёшли мураббий ўзи бошқараётган Нидерландия миллий жамоаси бош мураббийи лавозимини тарк этиб, «Барселона» бош мураббийи сифатида иш бошлади. Куман Каталония клуби билан 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган шартномага имзо чекди. Янги мураббийнинг тақдимот маросими бугун, 19 август куни соат 21:00да ўтказилади.
Маълумот учун, Куман футболчилик фаолияти давомида 1989 йилдан 1995 йилга қадар «Барселона» сафида тўп сурган. Собиқ ҳимоячи «кўк-анорранглилар» билан 4 карра Испания чемпиони, уч карра Суперкубок ғолиби, икки мартадан Испания кубоги ва Европа чемпионлар кубоги ҳамда УEФА Суперкубогини ютган.
Куман бош мураббийлик фаолиятини 2000 йилда бошлаб, ҳозирги кунгача «Витесс», «Аякс», «Бенфика», ПСВ, «Валенсия», АЗ, «Фееноорд», «Саутҳемптон» ва «Эвертон» клубларида фаолият юритганди.
Эслатиб ўтамиз, «Барселона» ЕЧЛ 1/4 финали доирасида «Бавария»га 2:8 ҳисобида мағлуб бўлгач, дастлаб бош мураббий Кике Сетен, кўп ўтмай клуб спорт директори Эрик Абидал истеъфога чиқарилганди.
136   
Добавить комментарий
Ваше имя: *