Goal24.uz » Европа жамоалари » Fransiya » «Лион» бош мураббийи: «Бавария»нинг кучсиз жиҳати йўқ»

«Лион» бош мураббийи: «Бавария»нинг кучсиз жиҳати йўқ»

Автор: admin

«Лион» бош мураббийи Руди Гарсия Чемпионлар лигаси яримфинали доирасидаги «Бавария»га қарши ўйин олдидан фикрлари билан ўртоқлашди.
«Иштаҳа овқат маҳали келади, дейишади. Ҳозирда финалга чиқишни истаяпмиз ва чиройли ўйин намойиш этиб бунга эришиш мумкин. Албатта, ўйинимиз қандай чиқиши «Бавария»га ҳам боғлиқ. Бу жамоанинг кучсиз нуқтаси йўқ. Аммо идеал жамоанинг ўзи бўлмайди. Биз энг аввало кучли жиҳатларимизни кўпроқ ишга солишимиз керак. Ўз ўйинимизни кўрсата олсак, натижага эриша олишимиз мумкин. Бунинг учун энг аввало ўзимизга ишонишимиз шарт», - дея Гарсиянинг сўзларини келтирмоқда УEФА расмий сайти.
Маълумот учун, «Лион» - «Бавария» ўртасидаги ЕЧЛ яримфинал баҳси бугун, 19 август куни Лиссабондаги «Жозе Алваладе» стадионида ўтказлади. Учрашув соат 23:59да бошланади. Жуфтлик ғолиби финалда «Пари Сен-Жермен»га қарши майдонга тушади.
92   
Добавить комментарий
Ваше имя: *