Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Роналд Куман: «Барселона» – орзумдаги клуб»

Роналд Куман: «Барселона» – орзумдаги клуб»

Автор: admin

Нидерландия миллий жамоаси собиқ бош мураббийи Роналд Куман «Барселона» бош мураббийига айланганидан кейинги илк таассуротлари билан ўртоқлашди.
«Ўзим тўп сурган Нидерландия миллий жамоасини бошқариш мен учун катта шараф эди. Сўнгги икки ярим йил ичида «лоларанглилар» муваффақияти учун қўлимдан келган барча ишни қилдим. Ортга қараб бу жамоа билан нималарга эриша олганимиздан фахрланаман. Нидерландия миллий жамоасини ёрқин келажак кутмоқда, мен бунга ишонаман. 
Ҳамма билса керак, «Барселона» – орзуимдаги клуб эди. Бу жамоани бошқариш ҳаётимдаги алоҳида бир воқелик», - деди Куман.
Маълумот учун, 59 ёшли мутахассис Нидерландия миллий жамоасини 2018 йилдан буён бошқариб келаётган эди. Куман бош мураббийлик фаолиятини 2000 йилда бошлаб, ҳозирги кунгача «Витесс», «Аякс», «Бенфика», ПСВ, «Валенсия», АЗ, «Фееноорд», «Саутҳемптон» ва «Эвертон» клубларида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, Куман футболчилик фаолияти давомида 1989 йилдан 1995 йилга қадар «Барселона» сафида тўп сурган. Собиқ ҳимоячи «кўк-анорранглилар» билан 4 карра Испания чемпиони, уч карра Суперкубок ғолиби, икки мартадан Испания кубоги ва Европа чемпионлар кубоги ҳамда УEФА Суперкубогини ютган.
86   
Добавить комментарий
Ваше имя: *