Goal24.uz » Европа жамоалари » Fransiya » «ПСЖ» ЙEЧЛ финалига чиққунча клуб хўжайини қанча пул сарфлягани маълум бўлди

«ПСЖ» ЙEЧЛ финалига чиққунча клуб хўжайини қанча пул сарфлягани маълум бўлди

Автор: admin

«ПСЖ» Европа чемпионлар лигаси ярим финал босқичида «РБ Лейпциг» устидан йирик ҳисобда ғалаба қозониб, ўз тарихида илк марта мусобақа финалига чиқди.

Статистик маълумотларни бериб борувчи МистерЧип твиттери ҳисоб-китобига кўра, Носир ал-Ҳелайфий 2011 йилда жамоани сотиб олганидан буён ҳозирги кунга қадар трансферлар учун 1,3 млрд евродан ортиқ пул сарфляган.

«ПСЖ» бу вақт давомида умумий миқдорда 443 млн еврога футболчи сотган. Шу тариқа, трансфер баланси минус 860 млн еврони ташкил этди.

«ПСЖ» харид қилган энг қиммат 6 нафар футболчи:
Неймар — 222 млн евро;
Килиан Мбаппе — 145 млн евро;
Эдинсон Кавани — 64,5 млн евро;
Анхел Ди Мария — 63 млн евро;
Мауро Икарди — 50 млн евро;
Давид Луис — 49,5 млн евро.

Ал-Ҳелайфий бошқарувида «ПСЖ» ўз тарихида энг кўп совринни қўлга киритди: Францийа чемпионати — 7 марта, Францийа кубоги — 8 марта, Францийа лига кубоги — 7 марта, Францийа суперкубоги — 7 марта).
Манба: спорт24.ру
99   
Добавить комментарий
Ваше имя: *