Goal24.uz » Transfer » Трансфер оламидаги янгиликлар

Трансфер оламидаги янгиликлар

Автор: admin

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.
“Юве” ҳужумчи изламоқда

Туриннинг “Ювентус” жамоаси Лондоннинг “Арсенал” клуби ҳужумчиси Александра Ляказет билан шартнома тузиш ниятида.
“Ла Стампа”нинг маълум қилишича, “Юве” спорт директори Фабио Паратичи 29 ёшли футболчининг трансфери борасида музокаралар ўтказиш мақсадида Лондонга учиб келди.
Манбанинг маълум қилишича, “Ювентус” ҳужумчи учун 40 миллион ерво сарф қилишга қарор қилган.
Миранчук “Аталанта”да?!

“Локомотив” клуби ярим ҳимоячиси Алексей Миранчук фаолиятини “А Серия”да давом эттиришга жуда яқин турибди.
“Cалcиомерcато"нинг маълум қилишича, 24 ёшли ярим ҳимоячи билан “Аталанта” жамоаси жудда жиддий қизиқиб қолган ва бу трансфер тез орада амалга ошади.  
Манбанинг маълум қилишича, “темирйўлчилар” ушбу трансфернинг ортидан 20 миллион евро ишлаб олишни режа қилган.
“Лион” Теммини нишонга олди

Францийанинг “Лион” клуби трансфер ҳуқуқи “Монако”га тегишли бўлган Темми Бакаёко билан шартнома имзолаши мумкин.
“Такефоот” нашрининг маълум қилишича, 26 ёшли яримҳимоячини  “тақачилар” қўлга киритиш учун 25 миллиондан воз кечишга тайёр.
Эслатиб ўтамиз, Бакаёко билан шунингдек “Милан” жамоаси ҳам жиддий қизиқиб қолган. Лондон клуби, қайси клуб молиявий яхши таклиф юборса, ўша клубга ижобий жавоб бериш ниятида.
“Эвертон” нишонида кимлар?

Англияннинг “Эвертон” клуби ёзда бир йўла учта футболчи билан шартнома имзолашни ният қилган.
“Скй Италиа”нинг маълум қилишича, “ирислар” Аллесандро Флоренси (Рома), Абдулая Дукаре (Уотфурд) ва Аллан (Наполи)  билан шартнома имзолашни режа қилган.
“Даилй Маил" берган маълумотларга қараганда, “Эвертон” бу мавсум олдидан трансферлар учун 80 миллион евро сарф этишни ният қилган.
Смолов қоладими?

Москванинг “Локомотив” жамоаси ҳужумчи Федор Смолов фаолиятини Туркияда давом эттириши мумкин.
“Таквим"нинг маълум қилишича, “Фенербаҳче” жамоаси Смоловни қўлга киритиш учун уни бир мавсумга сотиб олиш шарти билан ижарага олмоқчи.
Турк клуби Смоловга йилига 1,5 миллион евро маош тўлаш ниятида.
Эслатиб ўтамиз, “Фенербаҳче” клуби ўз ҳужумчиси Ведат Мурикини “Ласио”га 19 миллион эвазига сотиб юбориш арафасида. Айнан Федор Истанбулда Ведатнинг ўрнини эгаллаши кутилмоқда.
133   
Добавить комментарий
Ваше имя: *