Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Роналдуга яна бир янги харидор чиқди. Улар тўпурарни Англияга қайтаради

Роналдуга яна бир янги харидор чиқди. Улар тўпурарни Англияга қайтаради

Автор: admin

Роналду илк катта трансфер бўлади
Араб шайхларига армон бўлган “Нюкасл”га янги харидор чиқмоқда. Сингапурнинг Беллаграпҳ Нова Груп (БНГ) компанияси тез орада “Нюкасл”ни сотиб олмоқчи ва бу лойиҳани 280 миллион фунтга баҳоламоқда.
Мазкур компаниянинг жамоатчилик билан алоқалар бўйича директори Нерейдес Де Бурбон агар “Нюкасл” уларнинг бошқарувига ўтса, ташкилот раҳбарлари биринчи бўлиб Криштиану Роналдунинг трансферини амалга оширишини маълум қилди. Таъкидланишича, айни пайтда компания португалиялик футболчининг агенти билан трансфер бўйича музокараларни ўтказмоқда.
Бундан бир неча соат олдин, “Ювентус” Криштиану Роналдуни сотиб юбормоқчи экани ва унинг агенти Жорже  Мендеш футболчига янги жамоа қидираётгани ҳақида хабарлар тарқатилган эди.
БНГ компаниянинг охирги молиявий ҳисоботида 9,2 миллиард фунт фойда олингани кўрсатилган. Бу компания икки ой муқаддам иккита йирик корпорациянинг бирлашиши натижасида вужудга келган.
178   
Добавить комментарий
Ваше имя: *