Goal24.uz » Европа жамоалари » Italiya » "Ювентус" Бернардескидан тезроқ қутилмоқчи

"Ювентус" Бернардескидан тезроқ қутилмоқчи

Автор: admin

У Мадрид клубига ўтишни хоҳлаяпти.
"Ювентус" раҳбарияти шу ёз ҳужумчи Федерико Бернардескидан қутилишни режалаштирмоқда.
Газзетта делло Спорт нашрининг ёзишича, 26 ёшли италиялик футболчи “кекса синора” раҳбариятининг ишончини оқлай олмаган. Туринликлар унинг хизматларини “Фиорентина”га таклиф қилган. Қизиғи, “Юве” Бернардескини 2017 йил айнан “бинафшаранглилар”дан сотиб олган эди. Футболчининг ўзи эса “Атлетико”га ўтмоқчи.
Федерико ўтган мавсум “Ювентус” сафида жами 38 та ўйинда майдонга тушди ва ўз ҳисобига 2 та гол ҳамда 3 та голли узатма ёздириб қўйди.
113   
Добавить комментарий
Ваше имя: *