Goal24.uz » Chempionlar ligasi » ЕЧЛ. «Бавария» «Лион»ни йирик ҳисобда енгиб, финалга чиқди

ЕЧЛ. «Бавария» «Лион»ни йирик ҳисобда енгиб, финалга чиқди

Автор: admin

Европа Чемпионлар Лигасида иккинчи финалчи ҳам аниқ бўлди. Лиссабондаги бир учрашувдан иборат яримфинал ўйинида «Лион»ни 3:0  ҳисобида енгган «Бавария» финалга йўл олди. Биринчи бўлимда Серж Гнабри томонидан киритилган иккита ва ўйин якунида Левандовский урган битта гол мюнхенликларга ғалаба келтирди. «Бавария» финалда Францийанинг бошқа жамоаси «ПСЖ»га қарши ўйнайди. Финал 23 август куни Лиссабонда ўтказилади.
ЕЧЛ-2019/20
Битта ўйиндан иборат яримфинал
Лион – Бавария 0:3
Голлар: Гнабри (18, 33), Левандовский (88).
Лион: Антони Лопеш, Денаер, Марсело, Марсал (Шерки, 73), Дюбуа (Тете, 67), Бруно Гимараес (Тиаго Мендес, 46), Какре, Ауар, Корне, Депай (Дембеле, 58), Токо-Экамби (Рен-Аделаид, 67).
Бавария: Ноер, Боатенг (Зюле, 46), Алаба, Киммих, Алкантара (Толиссо, 82), Девис, Горетска (Павар, 82), Перишич (Коман, 63), Гнабри (Коутино, 75), Левандовский, Мюллер.
Огоҳлантиришлар: Марсело (35), Марсал (42).
126   
Добавить комментарий
Ваше имя: *