Goal24.uz » Transfer » Трансфер оламидаги янгиликлар

Трансфер оламидаги янгиликлар

Автор: admin

Ушбу рукнимиздаги энг сўнгги янгиликлар билан таништиришда давом этамиз.
“Арсенал”га ҳужумчи керак
 
Лондоннинг “Арсенал” жамоаси трансфер ҳуқуқи “Наполи”га тегишли бўлган Андреа Петани билан шартнома имзолаш ниятида.
Ортда қолган мавсумни “СПАЛ” жамоасида ўтказган ҳужумчини шахсан Микел Артета қўлга киритишни истамоқда.
“Cалcиомерcато” нашрининг маълум қилишича, Лондон клуби баланд бўйли ҳужумчини ўз таркибида бўлишини истамоқда. Шу сабабли, унинг трансферига 30 миллион евро сарфлашга тайёр.
“М-Ю” Бруксни қўлга киритмоқчи
 
Англиянинг “Манчестер Юнайтед” жамоаси “Бормунт” клуби ярим ҳимоячиси Девид Брукс билан шартнома имзолаши мумкин.
“Манчестер Эвенинг Неwс” нашри маълум қилишича, клуб Жейдон Санчони қўлдан чиқариб юборгач, бор эътиборини айнан Бруксга қаратади.
Манбанинг маълум қилишича, АПЛни тарк этган клуб 23 ёшли ярим ҳимоячининг трансферидан 40 миллион фунт ишлаб олмоқчи.
Хименес “Челси”да?
 
Мадриднинг “Атлетико” клуби марказий ҳимоячиси Хосе Хименес фаолиятини “Челси”да давом эттириш ниятида эканлигини яшириб ўтирмаяпти.
“Мен Лемпарднинг жамоасида тўп суришни истайман. Ёшлик даврларимда, асосан “Челси”нинг ўйинларини томоша қилиб катта бўлганман. Очиғи, ушбу клубнинг мухлиси бўлганман.”- деб футболчнинг сўзларидан иқтибос келирмоқда “Даилй Стар” нашри.
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда “Челси”нинг асосий трансфер нишони “Вест Ҳем” ярим ҳимоячиси Деклан Райс бўлиб турибди.
«Ласио»га кимкерак?

Римнинг “Ласио” жамоаси “Реал” клуби ярим ҳимоячиси Хамес Родригес билан шартнома имзолаш ниятида.
ЛГДС нашри берган маълумотга кўра, Давид Силва билан шартнома имзолашнинг имкони бўлмагач, бор эътибор колумбиялик футболчига қаратилади.
Манбанинг маълум қилишича, “бургутлар” ушбу трансферни амалга ошириш учун “қироллик клуби”га 25 миллион евро таклиф қилади.
Алаба қоладими? 

Германиянинг “Бавария” жамоаси ҳимоячиси Давид Алаба учун ЙEЧЛ ярим финалидан сўнг, бошқа жамоа либосини кийиши мумкин.
“Скй Спорт”нинг маълум қилишича, Алаба билан бир нечта АПЛ клублари қизиқиб қолган ва унга шахсий шартнома таклиф қилишмоқда.
Манбанинг маълум қилишича, “Манчестер Сити” ва “Челси” авcтриялик ҳимоячи учун асосий даъвогар бўлб турибди.
195   
Добавить комментарий
Ваше имя: *