Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Месси «Барселона»да қоладими? Куман жавоб берди

Месси «Барселона»да қоладими? Куман жавоб берди

Автор: admin

«Барселона» бош мураббийи Роналд Куман тақдимот маросимида жамоа ҳужумчиси Лионел Месси ҳақида ўз фикрини билдириб ўтди.

«Месси жамоада қолиши учун уни кўндиришга тўғри келадими ёки йўқми, билмадим. У жаҳондаги энг яхши футболчи. Ҳар бир мураббий ўз жамоасида шундай ўйинчи бўлишини истайди.

Шахсан мен Месси билан бажонудил ишлайман. У ўйин тақдирини ҳал қила олади. У жамоада қолса, бундан хурсанд бўлардим.

Унинг клуб билан шартномаси мавжуд. Лекин у билан гаплашишим керак. Биз баъзи футболчилар билан гаплашиб олмоқчимиз. Умид қиламан, Месси узоқ йиллар давомида клубда қолади», – деди Куман.
Манба: спортс.ру
264   
Добавить комментарий
Ваше имя: *