Goal24.uz » Европа жамоалари » Angliya » Моуринога «Реал» футболчиси керак

Моуринога «Реал» футболчиси керак

Автор: admin

«Тоттенҳем» «Реал» вингери Гарет Бейл билан шартнома имзоламоқчи, деб хабар беради Элеспанол.

Манбага кўра, трансферга «шпорлар» бош мураббийи Жозе Моуринонинг шахсан ўзи қизиқмоқда. 
Аввалроқ «Реал» 17 футболчиси билан хайрлашмоқчи эканлиги, улар орасида Бейл ҳам борлиги хабар қилинганди. Лекин 31 ёшли уелслик футболчининг агенти Жонатан Барнетт мижозининг Мадрид клубини тарк этиш нияти йўқлиги ҳақида айтганди.
Эслатиб ўтамиз, «қироллик клуби» мухлислари Бейлни «Реал»нинг 2019/20 йилги мавсумидаги энг ёмон ўйинчиси деб топишди. У якунланган мавсумда Ла Лигада 16та ўйинда майдонга тушиб, 2та гол ва 2та ассистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган.
86   
Добавить комментарий
Ваше имя: *