Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Куман «Барселона»га таклиф этмоқчи бўлган дастлабки футболчи маълум бўлди

Куман «Барселона»га таклиф этмоқчи бўлган дастлабки футболчи маълум бўлди

Автор: admin

«Барселона» бош мураббийи Роналд Куман «Ливерпул»нинг нидерландиялик яримҳимоячиси Жоржино Вейналдумни Каталонияга таклиф этмоқчи, дея хабар бермоқда АД.

Манбанинг ёзишича, Вейналдум ва «Ливерпул» 2021 йилда якунланадиган амалдаги шартномани узайтириш бўйича бир неча ойдан буён музокара олиб бораётган бўлса-да, келишувга эриша олмаяпти. 
Қайд этилишича, Куман Нидерландия миллий жамоасидаги собиқ шогирдига «Ливерпул» билан шартномани узайтирмасликни сўраб, уни «Барселона»га чақиришини айтган.
Маълумот учун, Вейналдум 2019/20 йилги мавсумда клуби сафида жами 47 ўйинда майдонга тушиб, 6та голга муаллифлик қилган.
79   
Добавить комментарий
Ваше имя: *