Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Суареснинг собиқ клуби ҳужумчи учун «Барса»га 15 миллион евро таклиф қилди

Суареснинг собиқ клуби ҳужумчи учун «Барса»га 15 миллион евро таклиф қилди

Автор: admin

«Аякс» клуби «Барселона» ҳужумчиси Луис Суаресни Нидерландияга қайтариш борасида иш олиб бормоқда.
Эл Чирингуитўнинг хабар беришича, Амстердам клуби 33 ёшли уругвайлик форвард учун Каталония клубига 15 миллион евро таклиф қилган. «Аякс»дан ташқари «Ювентус» ҳам Суаресга қизиқиш билдирган. 
Аввалроқ, «Барселона»нинг Суарес билан хайрлашмоқчи эканлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Ҳужумчи якунланган мавсумда Ла Лигада 28 ўйинда майдонга тушиб, 16та гол ҳамда 8та голга ҳаммуаллифлик қилган.
Эслатиб ўтамиз, Суарес «Аякс» сафида 2007 йилдан 2011 йилга қадар фаолият юритиб, 159 ўйинда 111та гол киритган.
84   
Добавить комментарий
Ваше имя: *