Goal24.uz » Европа жамоалари » Ispaniya » Куман «Барса»даги ишини бугун Месси билан учрашувдан бошлайди

Куман «Барса»даги ишини бугун Месси билан учрашувдан бошлайди

Автор: admin

«Барселона» янги бош мураббийи Роналд Куман клубдаги дастлабки кунги ишини Лионел Месси билан учрашишдан бошлайди.
Марcа нашрининг ёзишича, Роналд Куман бугун, 20 август куни Лионел Месси билан учрашиб, футболчининг клубдаги келажагини муҳокама қилади. Янги мураббий «Бавария»га учралган мағлубиятдан (2:8) кейин Лионелнинг янги режалар тузаётганидан хабар топиб, 33 ёшли футболчининг ўзи билан гаплашиб олишга қарор қилган.
Қайд этилишича, Куман билан белгиланган учрашув сабабли Месси таътилга чиқишни ортга сурган.
Аввалроқ, аргентиналик футболчига «Манчестер Сити» ва «Интер» клублари қизиқиш билдираётгани, Мессини таклиф этиш учун барча шартларга рози эканлиги ҳақида хабарлар тарқалганди.
174   
Добавить комментарий
Ваше имя: *